«КЛЭР» компанияси ўз иш фаолиятини 1993 йили бошлаган. Физиотерапия ускунасини лойиҳалашда БелМАПО физиотерапия кафедраси билан актив равишда ҳамкорлик қилиш жараёнида, 1997 йилга келиб «Радиус-01» физиотерапевтик анжомлар сериясини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу аппарат бошқа электродаволаш аппаратларидан ўзининг кичик ҳажмлилиги, ишончлилиги ва кўп функционаллиги билан ажралиб туради. Сўнгги 15 йил давомида, даволовчи врачлар ва ҳамшираларнинг истакларини инобатга олган ҳолда, анжомнинг ишончлилигини оширишга, характеристикасини яхшилашга кўп куч сарфланди. Токнинг янги формалари қўшилди ва қўшилиб келмоқда, бошқариш бир неча баробар осонлаштирилди. Турли ҳилдаги касалликларни даволашда максимал даражада самарали қўлланилиши учун анжом доимий равишда янги функциялар билан тўлдирилиб келинмоқда. Ҳозирги кунга келиб 5000 дан ортиқ анжом ишлаб келмоқда, шу билан бирга ҳалигача бирор марта салбий рекламация келиб тушгани йўқ.
Ташкилот коллективининг ўзагини медицина технгикасини ишлаб чиқариш соҳасида катта тажрибага эга бўлган юқори малакали мутахассислар ташкил этади. Анжомнинг характеристикасини яхшилаш мақсадида Беларусь, Россия, Украина, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг физиотерапия соҳасидаги етук мутахассислари жалб этилади. Турли ҳилдаги физиотерапия муолажаларини қулай равишда амалага оширишга қаратилган турли ҳил аксессуарлар ҳам бизнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотларимиз сирасига киради.
Бизнинг шиор бу – ишончилилк, самарадорлик ва қулайлик!
Соғ-саломат бўлинг!
Ҳурмат ила, МЧЖ «КЛЭР» жамоаси