MCJ "Claire" + 375 17 510-63-11 , + 375 17 510-63-23, 375 17 505-50-24

MCJ "Claire"

+ 375 17 510-63-11

Диадинамотерапия

Диадинамотерапия

Диадинамотерапия – 50 ва 100 Гц частотали доимий яримсинусоидал импульс токлари билан даволашдир. Асосан икки ҳил диадинамик токлар ишлатилади: узлуксиз бир фазали ва узлуксиз икки фазали, ҳамда бу токларнинг турли ҳил модуляциялари ва комбинациялари – қисқа ва узун давр билан модуллашган узилиб турадиган ток. Бу токлар доимий токлар бўлиб, эпидермис томонидан қаттиқ қаршилликка учрайдилар, энг аввало электрод остида санчиқ ва ачишиш кўринишида электрорецепторларни қўзғатадилар, ҳамда устки томирлар кенгайиши ва уларда қон айланишининг тезлашиши натижасида гиперемия ҳосил бўлади. Ток кучининг кўпайиши натижасида асаблар ва мушак толалаларининг ритмик қўзғалиши вужудга келади. Бунинг натижасида периферик қон айланиши, моддалар аламашинуви фаоллашади, таъсир доирасида оғриқ камаяди. Асосан периферик асаб тизими, ҳаракат ва таянч органлари касалликларида ишлатилади.

Ток кучининг янада оширишда мушакларнинг тетаник қисқариши вужудга келади. Диадинамик токларнинг органимда таъсирининг асосий хусусиятлари уларни сезувчан нерв толаларини блокировка қилиши ҳисобланади ва шу муносабатда деярли тўлиқ анестезияга олиб келувчи оғриқни хис қилиш камаяди, ҳамда периневрал шишларнинг сўрилиши, тўқималар алмашинуви ва трофик жараёнлар стимуляцияси вужудга келади. Диадинамик токлар оғриқ анализаторини периферик бўлимига рефлектор тарзда таъсир этиб, мия қобиғи нейродинамикасини нормаллаштиради. Вегетатив вужудга келишлар қўзғалишлар натижасида периферик томирлар кенгаяди, тўқималар трофикаси ва қон айланиши яхшиланади. Мембраналарнинг кирувчанлиги ва ион концентрацияси ўзгаради. Буларнинг барчаси шишларни йўқолишига ва бузилган функцияларни нормаллашишига ёрдам беради.

Диадинамотерапияни қўлланилиши кенг қамровлидир. Улар: асаб тизими шикастланишида келиб чиқувчи оҳриқ синдромларида (умуртқа поғонаси остехондрози, невралгия, моно ва полинейропатия, ганглионитлар, плекситлар); таянч-ҳаракат аппарати касалликлари ва шикастланиши (миозитлар, периартритлар, эпикондилитлар, артрозлар, жарроҳлик аралашуви ва травмалардан сўнгги бўғимлардаги қийин ҳаракатлилик); овқат хазм қилиш органлари касаллилклари (гастритлар, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги, колитлар, сафро йўллари дискинезияси, панкреатит, демпинг-синдром); нафар олиш органлари касаллилклари (давомли пневмония, бронхиал астма); бачадон ўсимталарининг сурункали яллиғланиш касаллиги, альгодисменорея; сийдик ушлаб тура олмаслик, энурез; импотенция; простатит; гипертоник касаллилкларнинг бошланғич даражасимигрень; Квинке шиши; ЛОРғорганлари касаллилклари (ларингитлар, отитлар, синуситлар, ринитлар, овоз боғламлари парези); чакка ва паст жағ бўғимлари артрити, пародонтоз; қичишадиган дерматозлар, келлоид чандиқлар ва бошқалар.

Bosh sahifa » Metodïkï » Диадинамотерапия

Copyright © KLER Ltd. - All rights reserved.