MCJ "Claire" + 375 17 510-63-11 , + 375 17 510-63-23, 375 17 505-50-24

MCJ "Claire"

+ 375 17 510-63-11

Доривор электрофорез

Доривор электрофорез

Доривор электрофорез ўзида доимий ток таъсири, кўпроқ гальваник ва у билан бирга организмга кириб борадиган кўп миқдорда бўлмаган бир неча доирвор препаратдан ташкил топган доривор модда ёки коктейлни қўшма таъсирини акс эттиради.

Ионлар ҳаракатининг жуда секинлиги, эпидермиснинг қаттиқ қаршилиги, ток кучи ва муолажа вақтининг чегараланганлиги натижасида, муолажа давомида доирвор моддалар ионлар фақатгина эпидермисга жойлашиб, у ерда ўзига хос депо яратадилар. У ерадан қон ва лимфа орвали ювлиб чиқиб, организм бўйлаб тарқалади, шу муносабат билан электрофорезда доривор моддалар бир зумда таъсир этмайдилар. Тери депосига келиб тушадиган моддалар миқдори муолажада умумий ишлатиладиган моддаларинг фақатгина 2-3% келиб тушади.

Бу методнинг даволаш механизми етакчи аҳамияти токка тегишли бўлиб, у бир вақтнинг ўзида тўқималаринг дориларга сезувчанлигини оширади.

Доривор электрофорезнинг даволаш ҳусусиятларига қуйдагилар киради:
1) танада жойлашга бирор бир юзада, масалан бўғимда таъсирни жамлаш имконияти;
2) муолажа таъсирининг узоқ давомийлиги – доривор модда депоси бир неча кун давомида сақланиб қолади;
3) доирвор моддаларнинг овқат хазм қилиш органларига таъсири истисноси;
4) доривор моддларнинг организмга ионлар кўринишида таъсир этиши, яъни фаол ҳаракат формасида.

Доривор электрофорезнинг асосий миқдорий қонуниятлари қуйдагилардан иборат:
- киритиладиган ионлар зарядлилиги ва ўлчовлари катталашган сари, ҳамда қоришмалар тозалиги даражаси камайиши билан организмга юбориладиган доривор моддалар миқдори камаяди;
- катион формада дорилар организмга анион формага нисбатан камроқ миқдорда юборилади;
- қоришмада организмга юбориладиган моддалар таркиби таъсири нисбий характерга эга кичик ва ўрта концентрацияларда аниқ ҳисобланади (2-5%). Доривор электрофорезда препарат концентрациясининг 5% дан ошиши молекуляр ассоциацияларнинг вужудга келиши ва юқори даражадаги бузилишлар ҳисобига уни тўқималардаги таркибининг камайишига олиб келади.

Сўнггм вақтларда доривор электрофорезда гальваник токлар ўрнига тўриланган синусоидал модуллашган ёки диадинамик доимий импульс токлардан фойдалнилмоқда. Лекин бунда организмга келиб тушадиган моддалар миқдори камроқ. Маълум бир импульс формаларни танлаб олиш ҳисобига усул таъсирини спецификасини ошириш мумкин. Тўқималарга чуқур сингиши ва қонга тез сингиши учун электрофорезни синусоидао модуллашган (СМТ) ва тўғриланган ток ёрлдамида ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Бу усулда асосий аҳамиятга ток эгалигин ҳисобга олган ҳолда, унинг каттагина зичлиги ва у томондан келиб чиқадиган реациялар электрод ости тўқималарда вужудга келади, доривор электрофорезни, галванизация каби қўллашдаги асосий кўрсаткичлар маҳаллий ва регионал патологик жараёнлар ҳисобланади. Шуларни ҳисобга олиб доривор моддалар танланади. Бу методлар асосан функционал вегетотомир касалликларда ва ҳолатларда, доривор моддларнинг кичик дозалари ҳам етарли бўлган ҳолатда қўлланилади.

Доривор электрофорезга оид кўрсатмалар жуда ҳам кенг. Улар фойдаланиладиган доимий токнинг кўрсатмаларини ҳисобга олган ҳолда, киритиладиган препаратнинг фармакотерапевтик ҳусусиятлари билан белгиланади. Доривор электрофорез марказий ва периферик асаб тизими касаллилкларида, таянч-ҳаракат аппарати, гинекологик ва бошқа касаллилкларда қўлланилади.

Bosh sahifa » Metodïkï » Доривор электрофорез

Copyright © KLER Ltd. - All rights reserved.