MCJ "Claire" + 375 17 510-63-11 , + 375 17 510-63-23, 375 17 505-50-24

MCJ "Claire"

+ 375 17 510-63-11

Флюктуоризация

Флюктуоризация

Флюктуоризация – даволаш мақсадида паст кучланишли (100 В) хаотик ўзгарувчан частотали (2000 Гц гача) ва амплитудали (3 мА/см2 гача) ўзгарувчан, қисман ёки бутунлай тўғриланган токни қўллашдир. Энг кам қўзғатувчи таъсирни токнинг симметрик тебраниш ўтказади, чунки яримўтказувчан мембраналардаги ионлар концентрациясининг ўзгариши қайсидир маънода ток йўналиши ўзгариши натижасида қарама қарши ионлар концентрацияси ўзгаришлари билан текисланадилар. Бир ҳил амплитудали токнинг даврий тебраниш таъсирига нисбатан апериодик ўзгаришлар қўзғалишнинг юқори чўққилари вужудга келадиган қўзғалишлар таъсирни оширади ва тўқималар адаптациясини камайтиради. Кучли таъсирни қисман тўғриланган колебаниялар, унданда кучли таъсирни тўлиқ тўғриланган колебаниялар ўтказадилар. Юқорида эслатиб ўтилган ток формалариўзларининг қўзғатувчи хусусиятларини билан, диадинамик токлар сингари, қон айланишни ва ток ўтиувчи худудларда трофик жараёнларни фаоллаштиради, оғриқ қолдирувчи таъсирга эга. Флюктуоризация асосан стоматология амалиётида ва соматик касаллилкларда қўлланилади.

Флюктуация токларининг организмга таъсирининг хусусияти шундаки, уларнинг параметрларини бутун вақт давомида бетартиб ўзгариши туфайли тўқималарда мослашув рўй бермайди. Флюктуация токлари интенсив равишда проприо- ва интерорецепторларни қўзғатиб туради, миофибрилларни синхрон тарзда оғриқсиз қисқариши кузатиб борилади. Бунда тўқима ҳароратининг озгина кўтарилиши кузатилади, гиперемия пайдо бўлади, ўз навбатида тўқималар трофикасини фаоллаштиради, фагоцитоз, яллиғланиш ўчоғидан токсик моддаларни сўрилиш жараёнлари ва ферментатив фаолиятни яхшилайди. Йирингли яллиғланиш ўчоғига таъсир этишда флюктуоризация жараённинг тарқалиши ва қайта ривожланишини чегаралайди. Операциядан кейинги токларнинг қўлланиши некротик тўқималарнинг тез битишига, яранинг тозаланишига, тезлатилган регенирацияга ёрдам беради. Грануляцион тўқима ва яра усти эпителизацияси тез вужудга келади. Шундай қилиб флюктуация токлари ўткир, шу жумладан йирингли, яллиғланиш жараёнларини даволаш воситаси сифатида қўлланилиши мумкин.

Флюктуоризацияни қўллашга оид кўрсатмалар. Флюктуоризация асосан стоматологияда сурункали периодонтит, альвеолит, пульпит, чакка-паст жағ бўғим артрит лари кучайиши натижасида вужудга келадиган оғриқларни тўхтатиш учун қўлланилади, шу жумладан йирингли актиномикозда (абсцесс, флегмона, пардонтоз ва бошқалар). Бундан ташқари, бу токлар периферик асаб тизими шикастланишидан келиб чиқадиган оғриқ синдромларини даволашда ҳам қўлланилади (невритлар, невралгия, радикулит, ганглионит ва бошқалар), ҳамда яллиғланиш генезли баъзи бир гинекологик касалликларни даволашда ҳам қўлланилади.

Bosh sahifa » Metodïkï » Флюктуоризация

Copyright © KLER Ltd. - All rights reserved.