MCJ "Claire" + 375 17 510-63-11 , + 375 17 510-63-23, 375 17 505-50-24

MCJ "Claire"

+ 375 17 510-63-11

Гальванизация

Гальванизация

Гальванизация – доимий, ўз катталигини ўзгартирмайдиган электротокнинг паст кучланишдаги (80 В гача) кучли бўлмаган ток (50 мА) билан даволаш мақсадида қўлланилишидир. Ҳозирги кунда гальванизация учун фақатгина ўзгарувчан тармоқ токининг тўғрилаш ва текислаш орқали олинадиган ток ишлатилади.

Тери орқали ўтганда гальваник ток эпидермис томонидан қаттиқ қаршиликка учрайди. Бу қаршиликни енгиб ўтиш усун ток энергиясининг катта қисми сарф бўлади ва айнан шу ерда – унинг асосий қисми сарф бўладиган нуқтада гальванизация жараёнида асосий ҳисобланган реакциялар ривожланади. Даставвал бу электрод остидаги гиперемия ва ачишиш ҳислари, иссиқлик ҳосил бўлиши, рН муҳит ва тўқима ионлари одатий мутаносиблигининг ток томонидан ўзгартирилиши натижасида вужудга келади. Шу билан бирга биокимёвий актив моддаларнинг ажралиши, ферментлар ва алмашиниш жараёнларининг фаоллашуви таъсир нуқтасига рефлектор равишда кучли қон қуйилишига сабаб бўлади. Қичишиш ва санчиқ ҳислари ток кучининг кучайиши ва узоқ муддат ток юборишда кимёвий куйиш ва чидаб бўлмас даражада таъсир этиш билан кучайиб боради.

Токнинг тўқима бўйлаб яхши ток ўтказувчанлиги ва тўқима чуқурлигида зичликнинг кескин камайиши, токнинг бевосита таъсири юқоридан чуқурроқ жойлашган тўқималарга камроқ бўлади. Гальванизация тахсири остида қон ва лимфаайланиш фаоллашади, тўқималарнинг резорбцион хусусиятлари кўтарилади, алмашув-трофик жараёнлар стимулябция қилинади, безларнинг секретор функциялари кўтарилади, оғриқ қолдирувчи таъсир пайдо бўлади.

Жигар областида қўлланилган гальваник ток коагулянтлар ҳаракатини кучайтиради ва уларнинг организмда бўлишини 2-4 соатга узайтиради. Гальванизациядан сўнг потенциялаш эффекти 4-6 соат сақланиб туради. Биринчи навбатда гальванизация фонида кичик дозировкаларда қўлланилган антикоагулянтлар таъсири, аксинча кучсизланади ва кечроқ муддатда ривожланади (30-120 дақиқа). Гальванизация яна адреналин, ацетилхолин, тромбин ва гистаминнинг гидрокоагуляция таъсирини оширади. Кўз-затылочный методикаси бўйича қўлланилагн гальваник ток псхитроп воситаларни кучайтиради ва узайтиради (галоперидол, седуксен, амизил, натрий оксибутирати ва бошқалар), улар томнидан вуждга келадиган побочный таъсирларни камайтиради.

Гальванизация фонида иммунодепресант ва десенсибилизация воситалар дозировкасини камайтириш мумкин, чунки гальваник ток уларнинг таъсирини оширади, умумий реактивлик ва иммунологик жараёнларга ижобий таъсир кўрсатади.

Гальванизацияни қўллашга оид кўрсатмалар: келиб чиқиши инфекцион, токсик ва травматик бўлган периферик асаб тизимининг турли ҳил булимлари касалликлари ва шикастланиши (радикулитлар, плекситлар, невритлар, турли локализацияли невралгия), бош ва орқа мия касалликлари ва шикастланиши асоратлари, мия қобиқлари, невротик ҳолатлар, вегетатив-томир бузилишлари, келиб чиқиши травматик, ревматик ва алмашув бўлган бўғимларнинг (артритларнинг) сурункали яллиғланиши ва бошқалар.

Bosh sahifa » Metodïkï » Гальванизация

Copyright © KLER Ltd. - All rights reserved.