MCJ "Claire"

+ 375 17 510-63-11

ТЭТ-терапия

ТЭТ-терапия

Инсон танасида тўхтовсиз равишда электрик кўринишлар содир бўлади: нейрон орқали маълумотлар узатиш, мушак толалари қисқариши, хужайравий мембранада ҳар бир хужайра маълум электрик имкониятга эга. Касалликларда бу жараёнлар бузилади, тизимнинг мувозанати ишдан чиқади. Электротерапия турли занжирлар халқасига стимуляция қилувчи ёки тўхтатувчи таъсир этиб, унинг барқарор бўлишига ёрдам беради.

Электр токидан даволаш мақсадида XX аср бошлариданоқ фойдаланишни бошлаганлар. Ушбу усул асосчилари деб Франклин, статистик электр токини ўрганувчи (унинг номи билан электродаволашнинг бир усули аталган); изланшишлари электрофорез принципларини ишлаб чиқишга имкон берган Ледюк ва Аррениус, организмга юқори частотали ўзгарувчан импульс токи билан таъсир этиш методикасини ишлаб чиққан Дарсонваль, ушбу методика унинг номи билан номланган. Фрадей ва Дюшенн ишлари транскраниал электротерапия ТЭТ асоси бўлган (электростимуляция, электросон, электроанестезия).

ТЭТ таъсири механизми
ТЭТ даъволовчи таъсир механизми асосида импульс токларининг бош миянинг турли структураларига таъсир этиши ётади. Бундай таъсир кўрсатиш шикастланган нейронал тизимларга тўғридан тўғри даволовчи эффектга сабаб бўлади, бош мия қобиғи ва қобиқ ости структуралари функционал ҳолатини яхшилайди, ички органлар фаолиятини регуляция қилувчи турли марказлар ишларини оптимизация қилади, гормонал тизими ва моддалар алмашинувининг турли ҳил марказлари иш фаолиятини яхшилайди. ТЭТ нинг воситалашган даволовчи эффекти рефлектор деб номланади ва организмнинг турли ҳил орган ва тизимларининг функционал ҳолатини яхшиланишини таъминлайди, умумий ишлаш қобилиятини яхшилайди, псхик функцияларни қайта тиклайди, психологик оғирлашув ва турли ҳилдаги тобеъликларни бартараф этади.

Қуйдаги касаллилкларни даъволашга мўлжалланган: неврозлар, I ва II даражали гипертония касаллиги, бирламчи артериал гипертония, юрак ишемик касаллиги (I даражали коронар етишмовчилиги мавжудлигида, стенокардиянинг камдан кам учрайдиган хуружларида, миокард инфаркти реабилитацияси даврида), қўл ва оёқлар томирлари битиб қолиши касаллигида, бошланиш давридаги бош мия томирлар атеросклерози, бронхиал астма, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги (оғир бўлмаган формалари), неврастения мавжудлигидаги ревматоид артрит, психастения, уйқу бузилиши; кенгайган кавернсиз ўпкаларнинг зотилжам касаллиги, кучли йўтал ва кўп миқдорда балғам кўчиши, фантом оғриқлар синдроми, чаноқ шикастланишлари, посттравматик энцефалопатия (арахноидит бўлмаган); фаол медикаментоз даволашдан сўнгги астенизация давридаги шизофрения: ошқозон, ингичка ичак, ўт пуфаги резекцияси бўйича операциядан олдинги ва кейинги давр; куйиш, болдирлар трофик язвалари, диэнцефал синдроми (вегетатив томир формаси), энцефалит асоратлари, пардали қатлам бўлмаган глаукома, экзема, нейродермит, ревматик хорея, энурез, дудуқланиш, эшитиш нервлари неврити, вибрацион касаллик, қайта тиклниш давридаги радикал даволанган онкологик касалликлар, глоссалгия, стоматит, парадонтоз, периодонтит, ҳомиладор аёлларни туғруққа тайёрлаш.

Қуйдаги ҳолатларда тўғри келмайди: токни кўтара олмаслик (вибрацияни ҳис қилишга эришиш имконининг йўқлиги), кўзларнинг яллиғланиш касаллиги (конъюнктивит, блефарит, иридоциклит), отслойку сетчатки, юз терисидаги экзема ва дерматит, неврознинг истерик формаси, постравматик арахноидит, ҳамда беморнинг оғир ҳолати (юқори иситма, компенсацияси бузилган юрак, мия ишемик касаллиги, ўтиб кетган умумий атеросклероз, III даражали гипертония касллиги, II ва III даражали қон айланиши етишмаслиги).

Дозиметрия: домимий импульс токлари билан таъсир этиш интенсивлиги ток кучининг амплитуд значенияси бўйича беморга 3-5 дан 10 мА атрофида дозировать қилинади. Биринчи 2—3 муолажанинг давомийлиги 20—30 дақиқа бўлади, кейингилари 1—2 соатга боради (кам ҳолларда 3—4 соат). Муолажалар ҳар куни ёки хафтада тўрт кун (икки кун кетма кет бир кун дам олиш билан) ёки кунора. Одатда муолажалар нонуштадан, тушликдан 1—2 соат ўтгандан сўнг ёки уйқуга кетишдан олдин ўтказилади. Бир курс даволанишга 10— 30 муолажа белгиланади.

Транскраниал электростимуляция (ТЭС-терапия) — ноинвазив стимуляция ёрдамида даволаш методи ҳисобланади. ТЭС селектив (танлов) равишда миянинг бош териси элеткродлари орқали юбориладиган импульсив электр ёрдамида эндоген опиоид (ЭОП) тизимини фаоллаштиради, аввало — b-эндорфинни. ТЭС-терапияда бундай селективликка эришиш учун икки асосий принципга риоя қилиши зарур: ток йўналиши (пешона—сосцевид ўсимлар)ва унинг ЭОПга нисбатан резонанс характеристикаси. ЭОП организмнинг муҳим тизими бўлиб, организмнинг нейро-иммуно-эндокрин фаолиятини регуляция қилади. Шу нарса аниқланганки, фақатгина импульс токнинг тор диапазондаги характеристикасида ЭОП тизимининг танловчи ва ишга туширувчи фаоллашуви эришилади. Жониворларда ўтказилган тажрибавий-патологик моделларда шу нарса аниқланди-ки, ТЭС-терапия ишлаб чиқилган режимда шикастланган тўқималарнинг репаратив регенерациясини стимуллаштиради, анельгезия чақиради, томир регуляциясини нормаллаштиради, имплантлашган ўсмалар ўсишини йўқотади, иммуностимуллашган эффект чақиради, тажрибавий алкогол абстиненцияни бартараф этади, организмнинг носпецифик резистентлигини оширади ва бошқалар.

ТЭС-терапиянинг қуйдаги ососий эффектлари клиник тасдиқланган:
• писхофизиологик статусни нормаллишириш, антистресс ва антидепрессив эффект, ишлаш қобилиятини ошиши, уйқу нормаллашиши, чарчашнинг камайиши, кайфиятнинг яхшиланиши, умумий хаёт сифатини ортиши ва бошқалар;
• репаратив эффект: барча турдаги тўқималарнинг турли генездаги шикастланишидан битишининг тезлашиши, шу жумладан тери ва шиллиқ қават дефектлари, гепатоцидлар, периферик нервлар, туташтирувчи тўқималар регенерацияси регенерацияси;
• самарали оғриқ қолдириш, хаттоки моғриқ қолдиришда медикаментоз усули самарасиз бўлган пайтларда. Маълумки, b-эндорфин морфин таъсирига нисбатан деярли 30 фоизга кўпроқ бўлган анальгетик таъсирга эга;
• вегетатив регуляция жараёнларининг нормаллашиши, томир тонуси нормалашиши, артериал қон босими нормаллашиши;
• иммунитет стимуляцияси;
• хавфли ўсмалар ўсиши секинлашиши, онкологик касаллилклар билан оғриган беморларнинг хаёт сифатини яхшиланиши;
• абстинент синдромлар купированиеси, алкоголизм, токсикомания ва опий наркоманияни даволашда постабстинент аффектив бузилишларни бартараф этиш, алкоголь ва наркотик моддалар истеъмолига бўлган патологик майлни бартараф этиш;
• яллиғланишга ва аллергияга қарши эффект;
• бошқа турдаги даволаш, шу жумладан медикаментоз даволаш самарасини ошиши.

ТЭС-терапиянинг барча эффектлари тизимли характерга эга (ЭОП фаоллашувига қараб), шунинг учун бир вақтда ва комплекс равишда намоён бўлади. Шу сабабли ТЭС-терапия унинг гомеостатистик йўналганлигини белгиловчи кенг қўлланиш кўрсатмасига эга. Умумий жиҳатдан 100 дан ортиқ ҳолатларда ТЭС-терапияни қўллаш мумикнлигини ўрганилган.

ТЭС-терапияни қўллашга зид бўлган ҳолатлар: теридаги электродлар аппликацияси бўладиган жойлардаги шикастланишлар, бош мия жароҳати ва ўсмалар, титраб-қақшайдиган ҳолатлар ва тутқаноқ касаллиги (эпилепсия), ўткир адаражали гипертония, гипертиреоз, кардиостимуляторларнинг мавжудлиги, 5 ёшгача бўлган болалар.

Bosh sahifa » Metodïkï » ТЭТ-терапия

Copyright © KLER Ltd. - All rights reserved.