MCJ "Claire"

+ 375 17 510-63-11

Вискозага оид чўнтаклар

Вискозага оид чўнтаклар

Вискозага оид чўнтаклар К1, К2, К3 электротерапияда қўлланиладиган даволаш усуллари асосида ўтказаиладиган муолажаларни амалаг ошириш учун мўлжалланган. Қўллашдан аввал, муқовани очгандан сўнг, албатта чўнтакларни совун билан илиқ сувда ювиб ташланг. Бирламчи ишлатилгандан сўнг, чўнтаклар атроф-муҳит ҳарорати +5 ºС дан юқори бўлмаган, зич ёпилган полиэтилен пакетда сақланиши лозим. Кейинги ўтказилган муолажалрадан сўнг чўнтаклар яхшилаб намланган бўлиши шарт, ёқимли ташқи кўриниш ва рангга эга бўлиши, пўпанак (моғор) изларисиз, механик шикастланишдан ҳоли ва ёқимсиз ҳидлар бўлмаслиги шарт. Муолажа ўтказилгандан сўнг чўнтаклар дистилланган сувда 10 дақиқа қайнатиш орқали стерилизация қилинади.

Жиҳоз таркиби.
Ток ўтказувчан силиконли, вискозадан ишланган электрод икки асосий қисмдан таркиб топган:
- ток ўтказувчан силикондан ишланган пластина;
- вискозадан ишланган чўнтаклар.
Ток ўтказувчан силикондан ишланган пластина намланган вискозадан ишланган чўнтакка жойланади ва бемор кабелини улаш учун маконга (гнездога) эга бўлади.

Ҳавфсизлик талаблари.
Электрод чўнтаги муолажа олдидан яхшилаб ҳўлланган ва сиқилган бўлиши шарт. Электрод алоқада бўлувчи юзага зич жойлашган бўлиши лозим. Муолажа ўтказилаётган пайтда, (ток берилаётган пайтда) электродларнинг жойларини ўзгартириш, тўғрилаш мумкин эмас. Бемор ток уриши олдини олиш учун муолажада бузилган бемор кабелидан фойдаланманг. Агар бемор ток уриши натижасида “силтаналаётган” бўлса, кабелни бутунлигига ишонч ҳосил қилинг, уни заҳира кабелига алмаштиринг, яроқсизини эса таъмирлашга беринг.
Эскирган ток ўтказувчан силикон пластиналардан фойдаланманг. Характрли ғоваклик уни эскирганидан дарак беради. Ток ўтказувчан силиконнинг тез эскириши галавнизация ва доимий токли электрофорез муолоажаларни амалга оширишда юз беради. Титилиб кетган ҳолатдаги вискозали чўнтаклардан фойдаланманг.

Ишлаш тартиби.
1. Муолажани бошлашдан олдин электроднинг барча таркибий қисмлари яроқли ҳолатда эканлигига ишонч ҳосил қилинг.
2. Электроднинг вискозали чўнтагини илиқ сувда яхшилаб ҳўлланг ва озгина сиқинг.
3. Намланган чўнтакка ток ўтказувчан силикон платинани жойланг.
4. Бемор кабелини ток ўтказувчан силикон пластинага ва электротерапевтик ускунага уланг.
5. Бемор танасидаги керакли нуқтага қўланилаётган керакли электродни яхшилаб маҳкамланг, бунинг учун эластик бинт, резинали жгут, қумли қопчалардан фойдаланинг.

6. Муолажани бошлаш учун ускунани ёқинг. Врачнинг кўрсатмасига ва ускунани эксплуатация қилиш кўрсатмларига асосан муолажа ўтказишни бошланг.
7. Муолажа ўтказилдан сўнг бемордан симлар олиб ташланг.
8. Муолажа ўтказилгандан сўнг электродлар стерилизация қилинади:
- вискозали чўнтак 10 дақиқа давомида дистилланган сувда қайнатилади;
- силикон пластина дезинфекция қилувчи қоришмада артилади.
Вискозали чўнтакни индивидуал равишда ишлатилгандан сўнг уни стерилизация қилиш шарт эмас.

Bosh sahifa » Mahsulotlar » Аксессуарлар » Вискозага оид чўнтаклар

Kontaktlar

223051

Беларусь, Минск тумани, д. Колодищи,

Минская кўчаси, 5-450

BY60OLMP30121000098890000933

+ 375 17 510-63-11

+ 375 29 729-80-00

+ 375 44 729-80-00

+ 375 17 508-30-91

radius@radius.by
radius.by@gmail.com

+ 375 29 729-80-00 Viber/Telegram/WhatsApp

Copyright © KLER Ltd. - All rights reserved.