ООО «КЛЭР» + 375 17 510-63-11 , + 375 17 510-63-23

Контакты

Физиотерапия

Физиотерапия – медицинанинг бир йўналиши бўлиб, табий ва сунъий равишда яратиладиган омилларинг физиологик ва даволовчи таъсирини ўрганади, уни даволаш ва профилактика мақсадида фойдаланиш усулларини ишлаб чиқади; даволаш физик методи ва уларни амалиётда қўлланиши умумлашмаси ҳисобланади.

Физиотерапия элетродаволаш, нур билан даволаш, сув билан даволаш, иссиқлик билан даволаш, механик таъсир кўрсатиб даволаш кабиларга ажратилади. Физиотрепаияда мустақил мустақил бўлим курортолигя ҳисобланади. Уларнинг ҳар бири ўз ичига у ёки бу физик омилларни қўллашга асосланган даволаш усулларини оладилар.

Электродаволаш энг кўп усулларини бирлаштиради (электр майдон қўллаш билан даволаш, ўзгарувчан, доимий, узлуксиз электротоклар, ўзгарувчан магнит майдон, электромагнит майдон):
- амплипульстерапия
- диадинамотерапия
- гальванизация
- доривор электрофорез
- электростимуляция
- флюктуоризация
- интерференцтерапия ва бошқалар.

Нур билан даволаш ўз ичга ёруғлик энергиясини шу жумладан, ультрабинафша ва инфрақизил нурланишдан фойдаланиш методларини олади. Сув билан даволаш усуллари душ, ванна, ва бошқа сув муолажаларига асосланган, ҳамда табий ва сунъий яратилган минерал сувлар билан даволаш. Иссиқлик билан даволаш иссиқликдан фойдаланишга асосланади, улар организмга иситилган парафин, озокерит, даволовчи чиқиндилар, қум пар ва қуруқ ҳаво орқали юборилади. Механик таъсир билан даволаш ўз ичига ультратовуш терапия, вибротерапия, массж ва мануал терапияни олади.

Физиотерапияни қўллаш шунга асосланади-ки, физиотерапевтик муолажалар, периферик, минтақавий ва марказий қон айланишини яхшилайди, оғриқ қолдирувчи хусусиятга эга, тўқималар трофикасини яхшилайди, бузилган иммун жарайнларини ва нейрогуморал регуляцияни нормаллаштиради. Физиотерапия одатда иситма ҳолатида, яллиғланиш жараёнида, организм ҳолсизланганда, ўткир босқичдаги инфекцион касалликларда, актив зотилжам жараёнида, ўсимталар ва уларнинг борлигига шубҳа бўлганда, қон тизими касаллилкларида, II даражадан юқори бўлган қон айланиш етишмаслиги етишмаслиги билан кечувчи юрак қон томиркасалликларида, йирик томирлар ва аорталар аневризмида, МНС касалликларида қўлланилмайди. Даволовчи ва профилактика муолажалари касалхона, поликлиника ва бошқа даволаш профилактика муассасаларининг физиотерапия бўлимларида ва хоналарида, зарурат туғилганда касалхона палаталарида ва уй шароитида амалга оширилади.

© 1994 - 2024
Site development - dizart.by